• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19.1°C
Detail image

Исроилнинг кенг кўламли ҳарбий амалиётлари давомида Ғазо секторида бедарак йўқолганлар сони 10 минг нафардан ошиб кетди.

Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, вайроналар остида минглаб фаластинликлар жасадлари ётган бўлиши мумкин. Ғазо шимоли ва марказида юзлаб оммавий қабрлар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган.

Бедарак йўқолганлар ҳақидаги статистикани дастлаб Фаластин фуқаролик мудофааси хизмати 30 апрель куни эълон қилган. Исроил аскарлари тарк этган ҳудудларда қидирув ишлари олиб борилаётгани билдирилган.

“Бизнинг ҳисобимизча, Исроил агрессияси бошланганидан бери вайрон бўлган юзлаб уйлар вайроналари остида 10 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган ётган бўлиши мумкин”, — дейилади фуқаролик мудофааси баёнотида.

Ғазода ҳозирга қадар ҳалок бўлганлар сони 44 минг нафардан ошгани айтилади. Бедарак йўқолганлар бу рўйхатга киритилмаган.

Ўхшаш янгиликлар