• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 200 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Нусейрат лагери, Хон Юнис ва Ғазо марказига ҳаво ва денгиздан зарбалар берди. Бир кунда 54 киши шаҳид бўлди. Уруш бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони 34 151 кишига, яраланганлар сони 77 084 кишига етди.

▪️ Наблусдаги Ғарбий Соҳилда қаршилик жангчилари ишғолчи олган аскарлар билан жангга киришди. Эрихода босқинчилар ҳужум пайтида бир фаластинликни ўлдирди.

▪️ Ғазо шимолидаги Байт Ҳанинда жойлашган ишғол аскарлари қаршилик жангчиларининг мерган, миномёт ва граната ҳужумларига учради.

▪️ Босқинчилар Ливан жанубидаги Ярн ва Жабур шаҳарларига ҳужум қилишди.

▪️ АҚШда икки нуфузли университет – Йел университети ва Нью-Йорк университетида Фаластинни қўллаб-қувватловчи ҳаракатларда қатнашган ўнлаб ходимлар ва талабалар ҳибсга олинди. Аввалроқ полиция Колумбия университетининг 108 нафар талабасини ҳибсга олган эди.

▪️ Скандинавия ташкилотларининг ЮНРВА фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи агентлик бетарафликка ёндашган инсонпарварлик тамойилларига амал қилишини кўрсатди. Шунингдек, Исроил ЮНРВА ходимларининг 7 октябрдаги ҳужумга алоқадорлиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай далил келтирмагани хабар қилинган.

▪️БМТ Бош Ассамблеяси президенти Деннис Френсис: ЮНРВА миллионлаб фаластинлик қочқинлар учун ҳаёт йўли ҳисобланади ҳамда аудит агентлик инсонпарварлик тамойилларига ва бетарафликка мос келишини кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар