• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.1°C
Detail image

Ҳаракатланиб кетаётган автомашина устида қўшиқ куйлаган «хонанда» жаримага тортилди. Бу ҳақда «Ренессанс» телеканали хабар берди. Бу ҳақдаги видео Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Телеграм-каналида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, воқеа Қорақалпоғистон республикаси Беруний туманида давлат аҳамиятига молик бўлмаган ички йўлларнинг бирида 1996 йилда туғилган фуқаро томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан фуқаро билан профилактик маслаҳатлар ўтказди ва жаримага тортилди. Шунингдек, автомашина ҳам тегишли тартибда жарима майдончасига қўйилди.

Ўхшаш янгиликлар