• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Мамлакатимизда жамоат транспорти тизимини яхшилаш, йўловчиларга сифатли ва хавфсиз транспорт хизматларини кўрсатиш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш борасида бир қанча чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги 3 ойда жами 127 та автобус ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич жорий йил март ойида жами 66 донани ташкил этган.

Хусусан, йўналишлардаги автобуслар сони 1 минг 569 та, йўловчилар сони 1 миллион 86 минг 19 нафар, нақд пул тўлови 39,6 фоиз, электрон тўлов 60,4 фоиз, қатновлар сони 20 минг 986 ва оралиқ интервал 8-10 дақиқадан иборат бўлган.

Шунингдек, мавжуд қонунчиликда “Брутто-шартнома тизимини жорий этиш, яъни йўловчи ташишни молиялаштиришни ташкил этишда қатор вазифалар режалаштирилган. Соҳа вакилларининг сўзларига кўра, бу жараён босқичма-босқич амалга оширилмоқда ва бу ерда муҳим афзаллик аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, жамоат транспортини зарарига фаолият юритувчи тоифадан кафолатланган бизнесга ўтказишдир.

Мазкур тизимнинг жорий этилиши нафақат жамоат транспорти ишини онлайн назорат қилиш ва ҳисобини юритиш, балки соҳа учун бюджет харажатларининг оқилона прогнозини ҳам олиш имконини беради.

Ўхшаш янгиликлар