• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +4°C
Detail image

✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 25-бандига кўра, нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

❗️Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш ваколатли вазирликларда мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади.

Ваколатли вазирликларда мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, ваколатли вазирликлар томонидан тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.

Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар ваколатли вазирликлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Ўхшаш янгиликлар