• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Жорий йил 20 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган муҳандислик соҳасида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида юртимизда техника йўналишида ўқитиш самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот жараёнини илғор тажриба асосида тубдан ўзгартириш, соҳани ривожлантириш учун янги ташаббуслар илгари суриш зарурлиги таъкидланган эди. Айни вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қатардаги элчимиз Ашраф Ходжаев Доҳа илм-фан ва технология университетига ташриф буюриб, жамоа раҳбари, доктор Салим Ан-Наимий билан учрашди.

Мулоқот давомида академик ҳамкорлик, талабалар, профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма тадқиқот лойиҳалари, хусусан, IT ва нефть-газ муҳандислиги бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Юртимизда Доҳа фан ва технология университети дастурлари асосида касб-ҳунар таълими ва тренинг ташкил қилиш имконияти кўриб чиқилди.

А.Ходжаев “Таълим ҳамма нарсадан устун” жамғармаси бош ижрочи директори Фаҳод Ас-Сулаитий билан ҳам учрашди.

– Ас-Сулаитий билан ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболини муҳокама қилдик, – деди дипломат. – У таълим соҳасидаги устувор лойиҳаларимизга конструктив муносабат билдириб, қўллаб-қувватлади.

Ўхшаш янгиликлар