• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

АҚШнинг Нью-Ёрк шаҳрида кўнгилочар тадбир вақтида содир бўлган отишма оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳатланди.

Бу ҳақда полиция ходимларига таяниб, «NBC New York» телеканали хабар берди.

Воқеа муносабати билан ҳудудга келган полиция ходимлари зиёфат ўтказилган кичик муассасада ўқ жароҳатлари билан бир неча қурбонларни топди.

Маълумотларга кўра, 24 ёшли йигит кўкрак қафасидан яраланган. Тезда касалхонага етказилган бўлсада, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Яна 45 ва 25 ёшли икки эркак ўқ жароҳатлари билан яқин атрофдаги шифохонага етказилган. Кейинроқ тиббий муассасага яна бир ярадор келтирилди - 43 ёшли жабрланувчининг учта жароҳати бўлган: иккитаси қўлида, бири оёғида.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари отишма содир этган шахсни қидиришни давом эттирмоқда, отишмага нима сабаб бўлгани ҳақида маълумот йўқ.

Ўхшаш янгиликлар