• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

АҚШ ғоясига кўра, харажатлар Россиянинг музлатилган активларидан олинадиган фойда ҳисобидан қопланади, улар бўйича фоизлар тўпланишда давом этади - асосан Eвропада.

АҚШ Молия вазирлиги ва Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши бу фикрга изоҳ беришдан бош тортди. Бироқ АҚШ молия вазири Жанет Еллен бундай муҳокамалар давом этаётганини тасдиқлади.

«Идеал ҳолда, биз бу ишда фақат Қўшма Штатлар эмас, балки бутун G7 иштирок этишини хоҳлаймиз», деди у Bloomberg'га.

Агентлик манбаларига кўра, Қўшма Штатлар июнь ойидаёқ G7 етакчилари учрашувида келишув тузишни талаб қилмоқда. Аксарият Европа давлатлари Россиянинг музлатилган активларини тўғридан-тўғри мусодара қилишга қарши ва евро барқарорлигига путур етказадиган ёки уларни Россиядан ўч олишига олиб келадиган таклифларга шубҳа билан қарайди, деб ёзади Bloomberg.

Ўхшаш янгиликлар