• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

АҚШ ҳарбий амалдорлари Пентагондан Украинага Ф-16 қирувчи самолётларини жўнатишни маъқуллашини сўрашмоқда.

Бу ҳақда Politico ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ва яна икки иштирокчининг сўзларига кўра, Украина баҳорда ҳудудни қайтариб олиш учун янги ҳужумга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Пентагон ичида қирувчи самолётлар кампанияси жадаллашиб бормоқда.

Украина ҳукумати маслаҳатчиларидан бири бу масала Вашингтонда кўтарилганини, аммо “жуда жиддий нарса” ҳали муҳокама қилинмаганини айтди.

Вашингтон ва Киев ўртасидаги суҳбатлардан хабардор бўлган яна бир манбанинг айтишича, АҚШ ўз самолётларини етказиб бериш бўйича қарор қабул қилиши ва бошқа мамлакатлардан Ф-16 реэкспортини маъқуллаши учун “ҳафталар” кетиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар