• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Арманистон ва Россия муносабатлари энг юқори даражада эмас.

Бу ҳақда Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян «Arab News» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Арманистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар, мен айтган бўлардим, энг юқори даражада эмас. Албатта, қийинчиликлар бор ва биз уларни яшира олмаймиз ва яширишни ҳам хоҳламаймиз”, деди Мирзоян.

Арманистон ТИВ раҳбари, шунингдек, Ереван айни дамда Арманистоннинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашдан манфаатдор бўлган Европа Иттифоқи ва АҚШ билан ҳамкорликни фаол равишда чуқурлаштираётгани, мамлакат фуқароларининг Европага иштиёқи борлигини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар