• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Окинава фан ва технология институти (Япония) олимлари ҳужайра қаришининг янги сабабини аниқлашди. Бу механик стресс туфайли ҳужайра мембранасининг зарарланиши оқибатида юзага келади.

Илгари ҳужайра мембранасининг механик шикастланиши фақат иккита сценарийга олиб келади, деб ҳисобланар эди: бутун ҳужайранинг тикланиши ёки йўқ бўлиб кетиши. Маълум бўлишича, ўртача зарар даражаси ҳужайранинг якуний ўлими учун етарли эмас, аммо мембрана тикланганига қарамай, ҳужайра қариш фенотипига эга бўлади.

Қариган ҳужайралар аввалгидек метаболик фаол, аммо улар яқин атрофдаги тўқималарда ҳам, узоқ органларда ҳам иммунитет реакцияларини фаоллаштирадиган турли хил секретор оқсилларни ишлаб чиқаради. Ушбу механизм организмда ҳам фойдали, ҳам зарарли ўзгаришларга, шу жумладан яра битиши, саратон ривожланиши ва қаришга сабаб бўлиши мумкин.

Олимлар ҳужайра мембранасининг зарарланиши кальций механизми ва ўсимтани бостирувчи p53 гени орқали юзага келишини аниқлашди ва келажакда соғлом узоқ умр кўриш усулларини ишлаб чиқишда мазкур илмий янгилик асқатиши мумкин, деб хабар беради lenta.ru.

Ўхшаш янгиликлар