• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзкомназорат” инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова маълум қилди.

“Ўзкомназорат” Инспекциясига юклатилган вазифа ва функциялар доирасида 2024 йилнинг I чорагида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қонун ва норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 13 101 та назорат тадбирлари, хусусан 149 та объектларда ўрганиш ҳамда 12 952 та мониторинг тадбирлари ташкил этилди. Ҳамда 3 828 та камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича идора ва ташкилотларга 20 та тақдимнома, кўрсатма, 637 та огоҳлантириш ва 114 та хулоса ҳамда таклифлар берилиб, ижроси назорат қилинди.

Қонун ва норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талабларига риоя қилмаган , 61 та шахсга, жумладан 39 нафар жисмоний ва 22 нафар юридик шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.

2024 йилнинг I чорагида соҳага оид 2 806 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 75,0 фоизи, яъни 2 001 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатларнинг 2 198 таси Инспекциянинг 1144 қисқа рақамли “Ишонч телефони”га йўлланган.

Давлатимиз Раҳбари томонларидан жорий этилган мурожаатлар билан ишлашнинг “Маҳаллабай” тизими доирасида 2024 йилнинг I чорагида маҳаллаларда ташкил этилган 34 та сайёр қабулларда 125 та мурожаат кўриб чиқилиб, 110 таси ёки 76 фоизи ўзининг ижобий ечимини топган.

Соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан белгиланган 1 222 та вазифа ва лойиҳаларнинг бажарилиши мониторинг қилиниб, аниқланган камчиликлар бўйича 181 та огоҳлантириш хатлари чиқарилиб, ижроси назоратга олинган.

Аҳолига кўрсатилаётган мобил алоқа хизматлари сифатига салбий таъсир ўтказаётган радиохалақитларни аниқлаш бўйича ўтказилган 32 та тадбирларда аниқланган 33 та ноқонуний фойдаланилаётган қурилмалар фаолиятига чек қўйилган.

Туризм масканлари, аэропорт, темирйўл, автовокзал ва бошқа жамоат жойларида ташкил этилган 3 769 та Wi-Fi ҳудудларида хизматлар сифати ҳолати ўрганилган.

Давлат органлари ва ташкилотларининг 100 дан ортиқ Call-марказ ва ишонч телефонлари фаолияти мониторинг қилинган. Мониторинг натижасида 19 та камчиликлар аниқланиб, уларни бартарф этиш чоралари кўрилган.

Ўхшаш янгиликлар