• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. “Z.h.” МЧЖга қарашли "Жумабозор" МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, жами 286,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар