• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Араб адабиёти бўйича халқаро мукофот 2024 йил учун 17-Араб Букер мукофоти ғолибини эълон қилди. Бу қамоқдаги фаластинлик ёзувчи Басем Хандакжининг «Самовий ранг ниқоби» романи бўлиб чиқди.

Ғолиб номи Абу-Дабидаги гала-тадбир чоғида эълон қилинди, дейилади ташкилот сайтида.

Қайд этилишича, Хандакжининг китоби 133 та асар орасидан «2022 йил июлидан 2023 йил июнига қадар чоп этилган энг яхши роман» деб топилган.

Хандакжи номидан мукофотни роман нашр этилган «Dar Al-Adab» нашриёти соҳиби Раъно Идрис олди.

Фаластин асирлари жамияти маълумотларига кўра, Бассем Хандакжи 2004 йилнинг 2 ноябрида босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳрида қўлга олинган ва Исроил суди томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳибсга олинганида у Ан-Нажа университетининг журналистика факультети талабаси эди.

Қамоқда бўлганида у иккита шеърий тўплами, кўплаб романлари ва 250 та мақолаларини нашр эттирди. Унинг айрим асарлари франтсуз тилига таржима қилинган.

Роман Халқаро араб романи мукофотига номзод бўлганидан сўнг, Исроил оммавий ахборот воситаларида китобга қарши туҳмат кампанияси бошланди.

Хандакжининг «Осмон рангидаги хабарчи» романи Рамаллаҳдаги қочқинлар лагеридан археолог Нурнинг исроиллик пальтосидан «кўк паспорт» топиб, исроилликлар билан бирга археологик қазишмаларда қатнашаётгани ҳақида ҳикоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар