• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҲАМАС сиёсий бюроси етакчиси Имоил Ҳания билан телефон орқали суҳбатлашди ва Ғазо секторидаги воситачилар томонидан таклиф қилинган сулҳ битими лойиҳасига розилик бериш ҳақидаги ҲАМАС етакчисининг қарорини муҳокама қилди. Бу ҳақда Туркия етакчиси Х ижтимоий тармоғида ёзган.

“Вазирлар маҳкамаси йиғилишидан олдин биз ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания билан телефон орқали мулоқот қилдик ва Ғазодаги можаро ва зўравонликни тугатиш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилдик ва воситачилардан олинган сулҳ таклифини маъқуллаганини баҳоладик”, — деди Эрдўған.

Туркия раҳбари “ҲАМАС томонидан Туркиянинг таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган қарорни ижобий деб билишини ва Исроил ҳам доимий ўт очишни тўхтатиш учун қадам ташлаши кераклигини таъкидлади” деб қўшимча қилди.

Ўхшаш янгиликлар