• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати делегацияси Исроил томони билан Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича музокараларни якунлаш ниятида Миср пойтахтига йўл олди. Бу ҳақда ҳаракатнинг Телеграм-каналида чоп этилган баёнотида айтилади.

«ҲАМАС олинган сулҳ бўйича таклифни ўрганиб чиқди, унга ижобий жавоб берди ва келишувга эришиш учун Қоҳирага йўл олди», — дейилади баёнотда.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уилям Бернс музокараларда иштирок этиш учун кеча Қоҳирага келди, деб хабар қилмоқда Times of Israel газетаси Миср хавфсизлик хизматидаги манба ва Қоҳира аэропортидаги учта манбага таяниб.

Ўхшаш янгиликлар