• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.2°C
Detail image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун Ер юзи аҳолисининг қарийб 40 фоизи аллергия хасталикларидан азият чекмоқда. Ҳар уч кишидан бири аллергик ринит, ҳар ўнинчи одам бронхиал астмага чалинган.

😪 Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам бундай хасталикларга чалинган беморлар сони бир мунча ортди. Бу ўз навбатида ушбу глобал касалликка ташхис қўйиш, даволаш ҳамда профилактика қилиш бўйича илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этишни тақозо этади.

📋 Таъкидлаш лозимки, 2023 йил 23 ноябрда имзоланган “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори бу йўналишдаги ишларни бутунлай янги босқичга олиб чиқди.

🏥 Хусусан, мазкур ҳужжатга мувофиқ, жорий йил 1 январдан Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази сифатида қайта ташкил этилди.

🔬 — Бугунги кунда Тошкент шаҳри ва жойлардаги аҳоли учун аллергик касалликлар бўйича ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдам айнан марказ ва унинг 13 та ҳудудий филиали томонидан кўрсатилмоқда, — дейди муассаса директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова.

👩‍⚕️ — Шунингдек, қарорга кўра, аллергик касалликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошлаб ушбу хасталикларнинг эпидемиологик кўрсаткичлари устидан назорат кучайтирилиб, манзилли скрининг текширувлари ўтказиляпти. Шу билан бирга, 2024 йилдан ҳудудларда аллергология ва клиник иммунология йўналишида юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари турлари босқичма-босқич 10 тадан 20 тагача ошириш кўзда тутилган.

🧑🏻‍🎓 Айтиш керак, Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази қошида илк бор Тошкент тиббиёт академиясининг Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши кафедраси ва аллергология йўналишида магистратура ташкил қилиниб, клиник ординатура квоталари икки баробарга оширилди.

🏢 Соҳадаги энг муҳим янгилик — ўтган 2023 йил муассасанинг барча шароитларга эга янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Иншоот 4 қаватли, 4 та корпусдан иборат бўлиб, шифо ўринлар сони 160 та етказилган. Қолаверса, илк бор бу ерда оғир беморлар учун интенсив терапия ва жонлантириш бўлими ташкил этилди.

🌡 Марказ янги биноси замонавий лаборатор ва умумклиник текширувлар ўтказиш, беморларга аниқ ташхис қўйиш учун зарур тиббий анжомлар билан жиҳозланган. 1,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги халқаро грант маблағи ҳисобига референс-лаборатория ишга туширилиши натижасида шифохонада махсус аллергологик текширувлар сони 500 дан ортди.

💉 Махсус аллергологик тери синамалар учун Германиянинг ROXALL компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 10 турдаги даволовчи-ташхисловчи аллергенлар ҳам клиник амалиётда қўлланилмоқда. Бундан ташқари, муассасада илк бор болалар поликлиника бўлими ва алоҳида шифо ўринлари ташкил этилди. Марказнинг 13 та ҳудудий филиалида эса маҳаллий мутахассислар учун мунтазам маҳорат дарслари, телетиббиёт орқали эса беморларга онлайн консультациялар ва консилиумлар ўтказилмоқда.

‼️ Бир сўз билан айтганда, соҳадаги ижобий ўзгаришлар юртимизда аллергологик хизматни тўлиқ трансформация қилиш, аҳолига бу йўналишда ҳар томонлама сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бераётир. (https://telegra.ph/file/9ab70476ae450c319a615.png)

Ўхшаш янгиликлар