• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Афғонистонда қишда нафас йўллари касалликлари оқибатида юзлаб одам вафот этди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берди.

Ташкилотга кўра, яна минглаб одамлар касалхонага ётқизилган. Совуқ мавсум нафас йўллари касалликларига чалинишлар сонининг ошишига сабаб бўлган. Жумладан, 1 январдан бошлаб Афғонистоннинг 34 вилоятида 286 мингдан ортиқ киши нафас йўллари касалликларига чалинган, жами 668 киши вафот этган.

Беморларнинг 63 фоиздан ортиғи беш ёшгача бўлган болалар. Халқаро ёрдам ташкилотлари иқтисодий муаммолар туфайли 2024 йил қиши Афғонистон аҳолиси учун қийин кечишини прогноз қилганди

Ўхшаш янгиликлар