• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

«Ўзгидромет» 6-8 май кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 6 майда ёғингарчилик кутилмайди. 7-8 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6 майда +12...+17 даража, 7-8 майда +14...+19 даража, кундузи 6-7 майда +25...+30 даража, 8 майда +23...+28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 6 майда ёғингарчилик кутилмайди. 7-8 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. 6 майда кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража; 7-8 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +29...+34 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6 майда кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража; 7 майда кечаси +13...+18 даража, кундузи +25...+30 даража; 8 майда кечаси +13...+18 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6 майда кечаси +12...+17 даража, кундузи +26...+31 даража; 7 майда кечаси +14...+19 даража, кундузи +29...+34 даража; 8 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +29...+34 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 6 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 7-8 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи 6 майда +22...+27 даража; 7-8 майда +25...+30 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 6 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. 7-8 майда ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида (2000 метрдан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 майда кечаси +2...+7 даража, кундузи +11...+16 даража; 7 майда кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража; 8 майда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Ўхшаш янгиликлар