• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Профессионал бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон қарийб 20 йиллик танаффусдан кейин 58 ёшида икки дақиқадан 8 раундга мўлжалланган жангга ҳозирлик кўрмоқда.

Жорий йил 20 июль куни "ютубчи" Жейк Полга қарши ўтадиган мазкур баҳс Тайсоннинг катта саҳнага қайтиши сифатида талқин қилинмоқда.

Бу фикрни Техас бокс комиссияси таъкидлаган.

Ушбу жанг АҚШнинг Арлингтон музофотидаги "AT&T” мажмуасида ташкил этилади.

"Netflix" телеканали орқали жонли эфирга узатиладиган жанг 27 ёшли Пол ва 58 ёшга тўладиган Тайсон ўртасидаги ёш фарқи туфайли кўргазмали тарзда уюштирилиши кутилганди. Кейинчалик томонлар келишувига кўра, баҳс тўлақонли профессионал бокс мусобақаси шаклида ўтказилиши белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар