• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 2 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар