• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17.1°C
Detail image

Францияда терроризмга қарши прокуратура 16 ёшли ўсмирга нисбатан тергов бошлади: у терактни режалаштиришда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, талаба ўзининг ижтимоий тармоқларида шаҳид бўлиб ўлиш учун портловчи моддалар билан камар ясамоқчи эканлигини ёзган.

Ўсмир аллақачон Франция Алп тоғларидаги шаҳарлардан бирида қўлга олинган. Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг террорчилик ташкилотларига алоқадорлигини текширмоқда. Текширув Франциядаги Олимпиада ўйинлари вақтида ҳақиқатан ҳам теракт уюштириш режаси бўлганми ёки йўқлигини аниқлайди.

Nouvel Obs нашрининг хабар беришича, ўсмир Парижнинг Ла Дeфaнс бизнес туманида теракт уюштирмоқчи бўлган. Талабанинг ота-онасининг уйини тинтув қилиш чоғида улар ИШИД террорчилик ташкилотига содиқлик тўғрисидаги ҳужжатни топдилар.

Францияда ҳозирда террор бўйича энг юқори даражада. Қолаверса, шу йилнинг ёзида Германияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионати вақтида террорчилар ҳужум қилиш билан таҳдид қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар