
Олтиариқ туманида яшовчи 37 ёшли О.Р. мурожаат қилиб, номаълум шахс пластик картасидан 1 млн. 600 минг сўм пулларини ўзлаштирганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи 16 ёшли Ш.Ш. телеграм мессенжери орқали О.Р. билан суҳбатлашиб, пулларини бир зумда 2 баробар кўпайтириб беришини айтиб, мессенжер орқали зарарли ҳавола юборган ҳолда пластик карта маълумотларини қўлга киритиб, пулларни ўзлаштирганлиги аниқланди.
Ш.Ш.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 168- моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ш.Ш. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.