• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Жиззах вилояти Айдар-Арнасой кўллар тизими, Арнасой бўлимида ўтказилган рейд давомида, Ш.Рашидов тумани, “Қатортол” МФЙда яшовчи фуқаро Ж. З. томонидан 1 дона резина қайиқ ва 65х65 мм ўлчамдаги лескали тўрлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний балиқ овлангани маълум бўлди.

“Ҳуқуқбузарлар жами 34 бош — 20 бош зоғора (сазан), 6 бош оқсила (судак), 4 бош дўнгпешона (толстолоб) ва 4 бош товонбалиқ (карас) балиқларини ноқонуний равишда овлашган ва ҳайвонот дунёсига жами 23 млн 936 минг сўм миқдорида зарар етказишган”, – дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, хужжатлар тегишли чора кўриш мақсадида Фориш туман судига юборилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар