• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Валюта биржасида тўртта биржа бозори фаолият юритади: валюта, пул, давлат қимматли қоғозлари ва деривативлар бозорлари.

ЎзРВБ аъзолари 35 та тижорат банки ва 6 та брокерлик компаниясидан иборат ва унинг инфраструктураси савдо платформалари, ҳисоб-китоб клиринг ва депозитар тизимларини қамраб олган.

“Биржа депозитар тизимида чет эл номинал сақловчиларнинг ҳисобварақлари, шахсий ҳисобварақлар ва омнибус-ҳисобварақларини очиш учун шароитлар яратилган. Бу билан давлат қимматли қоғозлари савдоларида, шу жумладан РЕПО операцияларида чет эл номинал сақловчиларнинг иштирок этиши имконияти таъминланади”, – дейилади хабарда.

2024 йилда ЎзРВБнинг режалари қуйидагилардан иборат:

  • биржа инфратузилмасини ривожлантириш;
  • хорижий инвесторларни жалб қилиш учун шароитларни янада такомиллаштириш;
  • суғурта компаниялари, пенсия жамғармалари ва бошқа йирик корпоратив юридик шахслар орқали ДҚҚ бозорининг иштирокчилари сонини ошириш;
  • жозибадор молиявий инструментларни жорий қилиш орқали савдо инструментлар қаторини янада кенгайтириш.

 

 

Ўхшаш янгиликлар