• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

17 апрель куни соат 16:00 лар атрофида Бектемир тумани ИИБ НҚга фуқаро Н.А.дан унга тегишли бўлган “Redmi А2+” русумидаги телефон аппарати Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудида ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

“Видеокузатув камералари текширилганида 40 ёшли фуқаро А.С. Н.А.нинг сумкасидан телефонни ўғирлагани маълум бўлди”, – дейилади хабарда.

18 апрель куни ўзгалар мулкини талон-тарож қилган ушбу шахс Қўйлиқ деҳқон бозорида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан А.С. га нисбатан Бектемир тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси  2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар