• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Туркманистонда фоҳишалик ва эрта турмушга оид расмий статистика маълумотлари эълон қилинди. Бу рақамлар 2 февраль куни БМТда аёллар ҳуқуқлари бўйича ўтказилган ҳисобот тақдимотида маълум қилинди, деб ёзади Turkmen.news.

Муҳокама чоғида 2019 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан “фоҳишаликдан фойдаланиш” бўйича 89 та, 2023 йилда эса 47 та ҳолат аниқлангани маълум қилинди. Шу билан бирга, мазкур таҳрирда нима назарда тутилаётгани кўрсатилмаган: фақат фоҳишалик билан шуғулланишми, фоҳишахоналарни сақлашми, сутенёрликми (Жиноят кодексининг 137-140-моддалари) ёки фоҳишаликнинг ўзими (136-модда).

БМТда эрта никоҳлар муаммоси ҳам муҳокама қилинди. Туркманистоннинг Оила кодексига кўра, алоҳида ҳолларда никоҳ ёши 18 ёшдан 17 ёшгача камайтирилиши мумкин. БМТ сўнгги йилларда бундай ёш турмуш қурганларнинг сони 0,02-0,04 фоизни ташкил этишини маълум қилди. Булар асосан қизлар, баъзида 17 ёшли куёвлар ҳам учрайди.

2 февраль куни аёллар ҳуқуқлари бўйича ҳисобот тақдимотида Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мяхри Бяшимова сўзга чиқиб, аёлларни марсликлар деб атади ва уларга тўлиқ ҳуқуқлар бериш “ўзга сайёраликлар босқинига” тенг бўлишини айтди.

 

Ўхшаш янгиликлар