• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Дубайдаги Жаҳон ҳукумати саммитида америкалик журналист Такер Карлсон ўз сўзида, унинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин Украинадаги можарога барҳам беришни хоҳлашини айтган. Карлсоннинг қайд этишича, яқин келажакда Путин ҳозиргидек музокараларга очиқ бўлмайди.

Журналист, шунингдек, сўнгги йилларда Россия саноати кутилганидан ҳам ошиб, сезиларли натижани кўрсатганини таъкидлаган.

Путиннинг Украина бўйича муросага тайёрлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Карлсон Россия раҳбари дипломатик музокараларга тайёр эканини ҳам тасдиқлаган.

Карлсон, шунингдек, Путин билан суҳбатдан сўнг улар тасвирга олишдан ташқари мулоқот қилишганини ҳам таъкидлаган, аммо бу суҳбат мазмунини ошкор қилмаган.

Ўтган ҳафта Путин махсус суҳбатлашиш учун Москвага учиб келган америкалик журналист Такер Карлсонга интервью берганди. Путин Карлсон билан қарийб ярим соат давомида Россия ва Украина тарихи ҳақида суҳбатлашган, шунингдек, Украинадаги махсус ҳарбий операция ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берганди.

Ўхшаш янгиликлар