• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Сузоқ туманида болаларни уриб юборган Hyundai Porter юк машинаси ҳайдовчиси уй қамоғидан қўйиб юборилди, деб хабар берди Спутник Қирғизистон мухбирига Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармаси.

Қайд этилишича, бундай қарор Жалолобод шаҳар суди томонидан қабул қилинган.

“Ҳодисадан сўнг 1976 йилда туғилган Ж.Б. ИИБга олиб борилиб, сўроқ қилиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилганди. Жалолобод шаҳар суди қарори билан айбланувчи уй қамоғига озод қилинди”, — дейилади ИИВ ахборотида.

Қирғизистонда музқаймоқ юк машинаси 29 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.

Ўхшаш янгиликлар