• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 24 ёшли С.Қ. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 4 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек туманида яшовчи 33 ёшли Д.В. содир этганлиги аниқланган.

“Гумондаги шахс Д.В. “OLX” платформасида ““Playstation” жиҳозлари арзон нархда сотилади” дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи С.Қ. билан телефон орқали гаплашиб, 4 млн. сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан  Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Д.В.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

Ўхшаш янгиликлар