• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Al Hadath телеканалига кўра, Қоҳирада Исроил ва Фаластиннинг Хамас радикал гуруҳи вакиллари иштирок этган Ғазо секторидаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралари якунланди. Ҳаракат ичидаги манбанинг айтишича, Хамас делегацияси Қоҳирани тарк этиб, Дохага қайтиб кетмоқда. Ҳозирча музокаралар натижалари ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Al Araby Al Jadeed газетаси Мисрдаги ўз манбасига таяниб хабар беришича, Қоҳира ва Доха Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун воситачилик ҳаракатларини давом эттирмоқда. Ушбу манбага кўра, томонлар потенциал келишув тафсилотларини, жумладан, вақтинча кўчирилганларни анклав шимолига қайтариш, ўт очишни тўхтатиш кафолатлари, Исроил ҳарбий кучларининг тўлиқ олиб чиқиб кетилиши ва Хамас гаровга олинганлар эвазига озод қилмоқчи бўлган Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик маҳбуслар рўйхатини муҳокама қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар