• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Суд Янги Москвадаги Остафьево аэропортида вертолётни ёқиб юборишда айбланаётган беш кишини ҳибсга олди, дея хабар беради Москва умумий юрисдикцияси судларининг канали.

“Москванинг Дорогомиловский туман суди Хамидулин С.Д., Ямсков Д.A., Булгаков Н.В., Мочалина A.A., Яковец Р.А.га нисбатан 1 ой 29 кун муддатга, яъни 2024 йил 27 июнга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади ”, – дейилади хабарда.

Тергов давомида маълум бўлишича, Станислав Хамидулин Украина махсус хизматлари томонидан ёлланган. У интернет орқали шериклар топиб, уларга пул ваъда қилиб, ушбу жиноий гуруҳга бош бўлган. Кейин айбланувчилар Янги Москвадаги Остафьево аэропортига етиб келишган ва у ерда вертолётни ёқиб юборишган. У ёнғин натижасида вайрон бўлган.

Оператив хизматлар агентликка аниқлик киритишича, сўз Москва авиация марказининг ёнғинга қарши вертолёти ҳақида бормоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар