• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

14 февраль куни М-39 Олмаота-Тошкент-Термиз автомобил йўлининг Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтган 1079-1080-километрлари оралиғи, Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ўнг томондаги Чўпон ота тепалигида ёғингарчиликлар ва бир қатор омиллар таъсирида ёриқлар пайдо бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар беряпти.

“Шу сабабли вақтинча транспорт воситаларини ҳаракати бир томонлама ташкил этилиши режалаштирилган”, – дейилади хабарда.

Хабарга кўра, юк транспорт воситаларини ҳаракати қуйидагича ташкил этилади.

Тошкент-Навоий йўналишига М -39-4Р-48 автомобиль йўллари чорраҳасидан 4Р-48,4К-493в автомобиль йўллари орқали;

Китоб-Тошкент йўналишига М-39, М-37а автомобиль йўллари чорраҳасидан М-37а автомобиль йўли орқали;

Қарши- Тошкент йўналишига А-378 М-37а автомобиль йўллари кесишган қисмида ташкил этилган айланма ҳаракатдан М-37а автомобиль йўли орқали;

Тошкент-Китоб йўналишига М-37 – М-37а автомобиль йўллари чорраҳасидан М-37а автомобиль йўли орқали;

Тошкент-Қарши йўналишига М-37 –М-37а автомобиль йўллари чорраҳасидан М-37а автомобиль йўли орқали ҳаркатланишлари тавсия этилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар