• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15.1°C
Detail image

2023 йил учун Хитойнинг энг йирик интернет компанияларининг умумий операцион даромади тахминан 1,75 триллион юанни (247 миллиард доллар) ташкил этди. Бу ҳақда Жэньминь Жибао нашри хабар берган.

Бу ҳақдаги хабарни тайёрлашда журналистлар мамлакат Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги маълумотларига таянишган. Департаментнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йил давомида Интернет тармоғидаги операцион даромадлар 6,8 фоизга ўсган.

Сектор компанияларининг умумий фойдаси 129,5 миллиард юанга (18 миллиард доллар) етган. Бу ўтган йилга нисбатан 0,5 фоизга кўпдир.

Хитой вазирлиги маълумотлар беришда йиллик саноат даромади 20 миллион юан (2,8 миллион доллар) ёки ундан юқори бўлган компанияларнинг иш фаолиятини ҳисобга олган.

Ўхшаш янгиликлар