• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Кения марказида тўғоннинг бузилиши оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Накуру округи губернатори Сьюзан Кихика маълум қилган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, 42 киши ҳаётдан кўз юмди. Йўқолганлар бор, уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда”, – деган губернатор.

Расмийларга кўра, тўғоннинг бузилишига икки ойдан бери давом этаётган ёғингарчилик сабаб бўлган.

Кенияда сув тошқинлари ва кўчки қурбонлари сони 118 нафарга етди. Кўплаб йўллар сув остида қолиб кетган, 130 мингдан ортиқ одам уйини ташлаб кетишга мажбур бўлишган. Уларнинг аксарияти ҳукуматдан ёрдам сўраб пойтахт Найробига келган.

Ўхшаш янгиликлар