• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Наманган тумани прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Y.Ch.” МЧЖ раҳбари Б.А. “Ўрта Ровустон” МФЙ ҳудудида яширин цех ташкил этиб, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқлаб, ушбу цехдан 6,2 тонна қўлбола ёғ, 4,3 тонна чигит, 34 тонна шрот, 6,2 минг дона ёрлиқлар ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган

Бундан ташқари, Департаментнинг Китоб  ва Нишон тумани бўлимлари томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар Х.И., М.Қ, М.И. ва А.У. ўз уйларининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилган.

Хабарга кўра, “улар истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадонлардан жами 196 литр қўлбола ёғ, 608 кг чигит, 3 дона электр двигатель, жувоз ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган”.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва  186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар