• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Самарқандда “M.” МЧЖ раҳбари И.О. савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 82 турдаги умумий баҳоси 169 млн сўмлик жами 8 854 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 626 қути тамаки маҳсулотини сотувга қўйган.

Косон тумани “Янгиобод” МФЙдаги хонадонда яшовчи Б.Т. (муқаддам 3 маротаба судлаган) уйининг ёрдамчи хўжалигида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этган ва ушбу цехдан 3 000 дона қалбаки акциз марка, 1 000 дона “Русская водка” номли ёрлиқ, 1 100 дона  шиша идиш, 30 литр спирт ва бошқа товар моддий бойликлари топилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар