• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Колумбия президенти Густаво Петрони антисемитизмда айблади.

Аввалроқ Колумбия раҳбари Ғазо секторидаги воқеалар туфайли Исроил билан дипломатик алоқаларни тўхтатганини маълум қилганди. Кацнинг сўзларига кўра, Колумбия президенти “инсониятга маълум бўлган энг жирканч йиртқич ҳайвонлар” томонини танлади.

“Колумбия президенти ҲАМАСнинг йиртқич ҳайвонлари ва зўрловчиларини мукофотлашга ваъда берди ва бугун у ўз ваъдасини бажарди… Кўп йиллар давомида Исроил ва Колумбия ўртасидаги муносабатлар илиқ эди ва ҳеч бир антисемит президент буни ўзгартира олмайди”, – деб ёзган вазир ижтимоий тармоқ саҳифаларида.

У Исроил ўз фуқароларини жасорат билан ҳимоя қилишда давом этишини таъкидлаган.

1 май куни Петро Исроил билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилди. У бир неча бор Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига қарши чиқиб, уларни геноцид деб атаган.

Ўхшаш янгиликлар