• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Қирғизистонда қизамиқ билан касалланиш ҳоллари ортиб бормоқда. Икки ҳафта ичида ўсиш 1319 та ҳолатни ташкил этди, деб ёзмоқда Kazinform.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика иммунопрофилактика маркази маълумотларига кўра, 2024 йил 8-апрелда мамлакатда қизамиқ билан касалланган 7864 та ҳолат қайд этилган.

Касалликнинг умумий сонининг ҳудудий тақсимоти бўйича: Бишкекда – 2599 та, Ўшда – 464 та, Ўш вилоятида – 1226 та, Боткенда – 214 та, Чуй вилоятида – 1836 та, Жалолобод вилоятида – 1196 та, Иссиқкўл вилоятида – 130 та, Талас вилоятида – 105 та ва Норин вилоятида – 94 та ҳолат қайд этилган.

Бишкек, Чуй ва Жалолобод вилоятларида вируснинг қизғин тарқалиши ҳанузгача кузатилмоқда. Касалликнинг кўпайишининг асосий сабаби болалар ва катталар ўртасида қизамиқ ва қизилчага қарши мунтазам эмлашдан бош тортишнинг кўплиги бўлиб қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар