• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Қатар яшил майдонларида ўтган U23 Осиё кубогида муносиб иштирок этиб, мамлакат учун жамоавий спорт турларида тарихий Олимпиада йўлланмасини тақдим қилган футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мамлакатга қайтиб келди. Футболчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциасяси раҳбарияти, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Президент Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдурахманов футболчиларни Олимпия ўйинларига қўлга киритилган тарихий лицензия билан қутлаб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон олимпия терма жамоасига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Табрикноманинг асл нусхаси жамоа бош мураббийи Тимур Кападзега топширилди.

“Ўз навбатида, сўз олган Тимур Кападзе ва жамоа сардори Жасур Жалолиддинов халқ ва давлат раҳбарининг ишончни оқлаганларидан мамнун эканликлари, эндиликда бор эътиборларини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликка қаратишларини билдиришди”, – дейилади хабарда.

Терма жамоа 15 апрель – 3 май кунлари ўтказилган U23 Осиё кубогида кумуш медалга сазовор бўлиб, ўз тарихида илк бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар