• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.9°C
Detail image

Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этган. Марҳум болалар 11 ва 12 ёшда бўлишган. Anhor.uz сўровига Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳодиса юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

“Ҳодиса 1 март куни Бешариқ тумани Ободон кўчасидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Мазкур уйда яшовчи 1973 йилда туғилган эркак ва унинг 2 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб, вафот этишган”, – дейди муносабатда.

Маълум қилинишича, вафот этган қизалоқ 2012 йилда, ўғл бола эса 2013 йилда туғилган бўлган.

Кўздан кечириш давомида марҳумлар истиқомат қилган хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилганлиги аниқланган. Марҳумларнинг ўлими буйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар