• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5834-сон Фармони 3-бандида “Ўзархив” агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда давлат архивларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш бўйича чораларни кўриш вазифаси белгиланган. Бу борада асосан тадқиқотчилар тарафдан кўпроқ қизиқиш уйғотадиган, улар тарафидан кўпроқ  талаб этиладиган тарихий давр махфий хужжатларини махфийликдан чиқариш ишларига алохида эътибор қаратилди. Бу ҳақда “Ўзархив” агентлиги матбуот хизмати раҳбари Анваржон Алиев АОКАда ўтказилган брифингдан сўнг Anhor.uz’га маълум қилди.

“2023 йил давомида “Ўзархив” агентлиги хамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати  томонидан Ўзбекистон Миллий архиви фондларида  сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш ишлари давом эттирилган”, – дейилади хабарда.

Бу борада олиб борилган ишлар натижасида қўшимча равишда архивнинг тарихий давр махфий ҳужжатларига тегишли И-1 “Туркистон генерал губернаторининг Девонхонаси” (1868-1917й.) фондининг 977-сонли, И-715 “Полковник А.Г.Серебрянников томонидан тайёрланган  “Туркистон ўлкаси”. Уни босиб олиниши тарихига оид  материаллар тўплами” мавзусига бағишланган  хужжатлар нашрига оид маълумотлар (1839-1897 йй) фондининг 1, 2, 3, 6, 7, 8, 9, 13, 14, 15, 16, 17, 19, 20, 21-сонли, И-18 “Самарқанд вилояти бошқаруви Самарқанд” фондининг 2209, 2210, 4686-сонли тарихий давр ҳужжатлари ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилган.

“Жами 2023 йил давомида  23 та сақлов бирлигидаги 1010 варақда тарихий давр хужжатлари  ўрнатилган  тартибда махфийликдан чиқарилиб, тадқиқотчилар учун илмий муомилага киритилди. Бугунги кунда ваколатли ташкилотлар мутахассисларидан иборат махсус  идоралараро ишчи Гуруҳи аъзолари томонидан Ўзбекистон Миллий архивида “махфий” грифи остида  сақланаётган минглаб тарихий давр ҳужжатларини  махфийликдан чиқариш борасида  ишлар амалга оширилмоқда ва бу ишлар давом эттирилишини маълум қиламиз”, – деган Алиев.

Булардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан Иккинчи жаҳон уруши йилларида қозонилган ғалабанинг муносиб нишонлаш бўйича имзоланган қарорлари ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган нутиқида ота боболаримиз жасоратларини чукур ўрганиш ва келгуси авлодга етказиш мақсадида янги тарихий маълумотларни аниқлаш ва илмий муомалага кириш масаласига алоҳида урғу бериб ўтилган. Ушбу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мутасадди вакиллари билан биргаликда Ўзбекистон Миллий архивининг “махфий” грифи остида сақланаётган Ф.№ Р-314 “Уполномоченный управления по эвакуации населения при Совете Народных Комиссаров УзССР” фонди ва Ф.№Р-837 “Совет Народных Комиссаров УзССР” фондларининг 603та варақдан иборат 264 ёпиқ ҳужжатлари ўрнатилган тартибда маҳфийликдан чиқарилиб, илмий муомилага киритилди.

Сўнги йилларда хукумат томонидан Иккинчи жаҳон уруши йилларида қозонилган ғалабанинг муносиб нишонлаш бўйича имзоланган қарорларда ота боболаримиз жасоратларини чукур ўрганиш ва келгуси авлодга етказиш мақсадида янги тарихий маълумотларни аниқлаш ва илмий муомалага киритиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланганлиги ҳам таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар