• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Ғарб Украинага ҳарбийларини юборишдан бир қадам масофада турибди, бу Европани пастга тортиб кетиши мумкин, Брюссель олов билан ўйнашяпти, дейди Венгрия бош вазири Виктор Орбан.

“Биз Ғарбнинг Украинага қўшин юборишига бир қадам масофадамиз. Бу Европани гирдобга тортиб кетиши мумкин. Брюссель олов билан ўйнашяпти…”, — деди Орбан HirTV телеканали орқали эфирга узатилган Европарламент сайловлари кампанияси бошланишига бағишланган тадбирда.

Унинг сўзларига кўра, Европа етакчилари Украинадаги можарога “аллақачон аралашган”, улар буни “ўз уруши” деб аташади, Европа Украина учун 100 миллиард еврога яқин маблағ сарфлаган.

Ўхшаш янгиликлар