• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Ижтимоий тармоқда жойлаштирилган “Андижон шаҳридаги “Пайнет” шахобчаларидаги аппаратлардан 60 млн. сўм маблағлар ўғирлангани бўйича прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилмагани ҳақида”ги хабар юзасидан Андижон вилояти прокуратураси муносабат бермоқда.

“Аниқланишича, “С-А-Ф” МЧЖга тегишли бўлган Андижон тумани ва Андижон шаҳар ҳудудидаги банкоматлардан пул маблағи ўғирланганлиги ҳолати юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Д.Ю. ва бошқаларга нисбатан ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганлиги айтилган.

Ўхшаш янгиликлар