• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.3°C

Kun Uz - Янгиликлари

Image
“Чанг бўронига қурилишлар эмас, дарахтлар камлиги сабаб” – Экоқўмита изоҳ берди

3 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда кузатилаётган чанг, қумли бўрон ва атмосфера муҳофазаси масаласида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Азиз Калимбетов юз бераётган чанг бўронининг сабаби қурилишлар кўплиги билан боғлиқ эмаслигини айтди. Маълум бўлишича, бунга республикада дарахтзорлар камлиги сабаб бўлмоқда.

Image
Экология муаммолари аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда — Алишер Шодмонов табиатдаги ўзгаришлар ҳақида

3 декабрь куни Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов «Профилактик тиббиёт муаммолари» мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясида чиқиш қилди.

Image
Бойсунда мактаб ўқувчисини машинада уриб юборган ҳайдовчи уни кўчада ташлаб кетган

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида кўча четида кетаётган мактаб ўқувчисини ўз машинасида уриб юборган ҳайдовчи унга воқеани ҳеч кимга айтмасликни тайинлаб, кўчага ташлаб кетган.

Image
Хусусий валюта айирбошлаш шохобчаларига лицензия бериш таклиф этилди

“Валюта айирбошлаш шохобчаларининг дам олиш кунлари ишламаслиги аҳоли, хусусан тадбиркорларга ҳам ноқулайлик туғдиради. Бу тизимни эркинлаштириш вақти аллақачон келиб бўлган”, дейди Мухтор Умаров.

Image
Энергетика вазирлиги Тошкентда сув таъминотидаги узилиш электр энергияси билан боғлиқ эмаслигини билдирди

Тошкент шаҳри аҳолисининг сув таъминотидаги узилиш электр таъминоти билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Image
«Бухоройўлкўкалам» унитар корхонаси «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 50 мингдан ортиқ кўчат экади

Республика бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Бухоройўлкўкалам» унитар корхонаси томонидан ҳам кўпгина дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Image
Умумий овқатланиш корхоналарига бир қанча солиқ имтиёзлари берилмоқда

31 декабрига қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади. Шунингдек, 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар уларга барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни фоизларсиз кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

Image
Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореяда COVID-19 «омикрон» штаммини юқтириб олди

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги (KDCA) мамлакатда коронавирус «омикрон» штамми билан касалланишнинг илк ҳолатлари ҳақида хабар берди. Касалликка чалинганлардан бири ўзбекистонлик бўлиб чиқди. У Нигериядан қайтган Корея фуқаролари билан алоқада бўлган.

Image
ERIELL Group: умумий саъй-ҳаракатлар билан амалга оширилаётган эзгу ишлар

ERIELL Гуруҳи томонидан Enter Engineering билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги “Меҳрибонлик” ногиронларга ижтимоий кўмак бериш жамияти аъзолари учун хайрия акцияси ташкил этилди.

Image
“Бу касалликнинг номини айтишга юрагим чидамайди” – кўзидан ёш аримаган оналар

“Ўша кунларимизнинг тушга айланишини хоҳлайман. Болам чеккан оғриқларга катта одам чидай олмайди. Лекин буни томоша қилиб туриш она учун азоб экан” дейди фарзанди билан қўшилишиб дард чекаётган аёл.

Image
Тошкент тиббиёт академияси ва ЖАМК амалий фанлар университети орасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2021 йил 2 декабрь куни, Тошкент тиббиёт академияси ректори проф. А.К.Шадманов ҳамда Финландиянинг ЖАМК амалий фанлар университети Глобал хизматлар директори

Image
Депутатлар коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни биринчи ўқишда қабул қилди

3 декабрь куни ўз ишини бошлаган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси илк бор жонли эфирда олиб берилмоқда. Унда депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди ва бир овоздан қабул қилди.