• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.8°C

Kun Uz - Янгиликлари

Image
Жиззахда атрофи бетонланган дарахтлар воқеаси. Экопартия экоқўмитани танқид қилди, кўчатлар бошқа жойга кўчирилди

4 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Гагарин шаҳрида 75 туп дарахт атрофи бетонлаб юборилгани акс этган суратлар тарқалди. Экология қўмитаси ҳолат бўйича маълумот берди.

Image
АДУда ота-оналар мажлисига келган аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Андижон давлат университетида ота-оналар мажлисига келган аёл 4-қаватдан тушиб кетиб, оғир тан жароҳати олди. Бинонинг бу қисмида таъмирлаш ишлари кетаётгани туфайли зиналардан тўсиқ олиб ташланган бўлган.

Image
Ёлғиз фарзанд бўлишнинг ўзи касалликми? — бу фикр атрофидаги баҳслар

Ота-онасининг ёлғиз фарзанди бўлиб улғайган кишиларда характернинг салбий жиҳатлари ривожланиши ҳақидаги фикрлаш одатга айланган. Бундай болалар эркатой эгоист бўлиб ўсишади – Нима учун ана шу тарзда фикрлаш юзага келган ва у адолатданми? Бу борада тадқиқотчиларнинг фикри қандай?

Image
“Боламни бериб қўйишдан қўрқаман” – ғуссада умр кечираётган оналар зори

“Икки марта оғирлашиб ўлим ҳолатидан қайтди. Боламни бериб қўйгим келмади. Ўзи суйиб эгиз фарзанд берганди. Улар бир-бирларисиз яшай олмайди. Мен эса уларсиз яшай олмайман” дея ўкинч билан сўзлайди эгизакларнинг онаси Гавҳарой.

Image
Ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиш ва жароҳат етказиш ҳолатлари йилдан йилга кўпаймоқда — Бахтиёр Бердиалиев

Ички ишлар ходимлари 2018 йилда 146 марта, 2019 йилда 163 марта, 2020 йилда 186 марта, 2021 йилнинг 5 ойида 94 марта хизмат вазифасини бажариш чоғида қаршиликка учраган ва ҳаёт учун хавфли жароҳат олишган.

Image
Тадқиқот: Омикроннинг иммунитетдан қочиш қобилияти тўғрисида илк аниқ маълумотлар пайдо бўлди

Жанубий африкалик эпидемиологлар коронавируснинг янги варианти бу вирусга аввал чалиниб тузалганларда орттирилган табиий иммунитетни қисман енга олиши тўғрисидаги илк маълумотларни олишди.

Image
Германияда самолёт кўприкка қўниб, йўл-транспорт ҳодисаси келтириб чиқарди

Германия жанубида кичик ўлчамли А62 самолёти автомобил кўпригига фавқулодда қўнишни амалга ошириб, юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Пирмазенс шаҳри полициясида маълум қилинди.

Image
Озарбойжон мина майдонлари харитаси эвазига Арманистонга 10 ҳарбий асирни топширди 

Боку Озарбойжон назоратига ўтган ҳудудлардаги мина майдонлари харитаси эвазига Ереванга 10 ҳарбий асирни топширди. Бу ҳақда Озарбойжон давлат хавфсизлик хизматида маълум қилинди.

Image
Қорақалпоғистонда МЧЖ номидаги 1 млрд сўмлик мулкларни собиқ раҳбарлар сотиб юборди

Қорақалпоғистонда МЧЖ номидаги мулкларни сотиб юборган фирибгарлар аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.