• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C

Kun Uz - Янгиликлари

Image
Адлия вазирлиги шовқин таъсири учун компенсация тўлови ҳуқуқий механизмини жорий этишни таклиф қилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган миллий қонунчилик ҳамда жорий амалиётни ўрганиш натижалари фуқаролар ва жамиятни шовқиндан ҳимоя қилиш соҳасида қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Бу ҳақда вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотида айтилган.

Image
Зоопаркдаги қизча ва айиқ воқеаси: тафсилотлар

Тошкент ҳайвонот боғида она 3 яшар қизини айиқнинг олдига ташлаб юборгани кўпчиликни ларзага солди. Kun.uz мухбири ҳолат юзасидан зоопарк ходимлари, терговчи ва шифокор билан суҳбатлашди. Манбаларимизга кўра, она руҳий хасталикка чалингани боис тегишли рўйхатда туради.

Image
Анд тоғлари тепасида мавҳум 72 кун: ҳалокатга учраган самолёт йўловчилари ўликларнинг гўштини еб жон сақлашди

50 йил муқаддам Уругвай пойтахти Монтевидеодан Чили пойтахти Сантягога учаётган йўловчи самолёти ноқулай об-ҳаво туфайли Анд тоғлари чўққиси узра ҳалокатга учрайди. Самолёт бортидаги 45 кишидан 12 нафари ўша заҳоти ҳалок бўлади. 72 кундан кейин қутқарувчилар етиб борганда йўловчилардан фақат 16 киши тирик қолганди.

Image
Давлатга 1,2 млрд сўм зарар етказилган. Олий суд Назарбекдаги ноқонуний қурилиш бўйича сўнгсўзни айтди

Аввалроқ ҳолат юзасидан Kun.uz суриштирув ўтказиб, мактаб ва боғча қурилиши учун мўлжалланган ерга турар жой қурилаётгани ҳақида хабар берган эди. Қурилиш қилаётган фирма вазир ўринбосарининг укаларига қарашли.

Image
Адабиётшунос олим Умарали Норматов вафот этди

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон фан арбоби, Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Умарали Норматов 91 ёшида вафот этди. 

Image
Тожик–қирғиз чегарасидаги зиддият: илдиз ва ечим қаерда?

Бизга қўшни ва қардош бўлган бу икки давлат чегараларидаги ўзаро зиддиятлар тез-тез такрорланиб туради. Ачинарлиси, отишмаларда қон тўкилишгача боряпти. Сабабчи кимлиги эса доим аён бўлмай қолади, ҳар икки томон бир-бирини айблайди....

Image
Кўчага чиқинди ташлашдан нега уялмаймиз?

Озиқ-овқат маҳсулотларининг қоғозлари, баклажкалар, целлофан пакетлар – Тошкент кўчалари учун одатий манзара. Шундан, ва яна дарахтлар кесилаётганига бефарқликдан аччиқ ҳақиқатни англаш мумкин: ўзбекистонликларнинг кўпи табиатни севмайди.

Image
Аҳолининг ночор қатлами учун ишлаб чиқилган қонун тақдири нима бўлди?

Шу йилнинг октябр ойида Сенат “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунни имтиёзлар назарда тутилгани туфайли қайтариб юборганди. Бироқ бу имтиёзлар аҳолининг заиф қатламини қўллаш учун киритилганди.

Image
Таиландда коронавирус юқтириб олган сайёҳлар рейтингида ўзбекистонликлар етакчилик қилмоқда

Таиландда 2022 йилнинг 1 январидан 23 январигача бўлган даврда коронавирус билан касалланган хорижлик сайёҳлар ҳисоблаб чиқилди, улар орасида ўзбекистонликлар ташриф буюрганларнинг 11,6 фоизини ташкил этади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Image
Аксилкоррупция агентлиги Шахмат федерациясидаги эҳтимолий коррупция ҳолатлари юзасидан ўрганиш бошлади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан шахмат спорт турини янада ривожлантириш бўйича давлат бюджетидан Шахмат федерацияга ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфлангани ҳамда эҳтимолий коррупция ҳолатлари юзасидан ўрганиш ишлари бошланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Image
Пул ўрнига ташаккурнома — Сирдарёда вилоят ҳокимлиги буюртмасини бажарган корхона ўз пулини ололмаяпти

Таҳририятимизга мурожаат қилган Гулистон шаҳридаги корхона ходимларининг айтишича, уларнинг икки объектда амалга оширган ишлари учун пуллар тўлаб берилмаяпти. Объектлардан бири — Сирдарё вилоят ҳокимлиги биноси ҳовлиси.

Image
Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганларга мукофот тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Image
Сотиб олинган товар қиймати бир қисмини фуқароларга қайтариш тартиби эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг “Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.