• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C

Kun Uz - Янгиликлари

Image
Навоийда аёл “укол”дан кейин вафот этди. Иш босди-босди қилиб юборилган

Боши бироз оғригани туфайли шифокор қабулига борган ўқитувчи аёл уйига қайтмади: шифокорнинг “укол”идан сўнг у сониялар ичида вафот этган. Муолажа қилган 68 ёшли шифокор ўша лаҳзада шошиб қолганини айтмоқда.

Image
Фронтдаги вазият. Ғарбнинг замонавий қуроллари Россиянинг Донбассдаги ҳаракатини заифлаштирдими?

Украина шарқидаги фронт чизиғида турган аскарларнинг сўзларига кўра, Ғарб етказиб берган энг сўнгги русумдаги қуроллар Россия армияси томонидан берилаётган зарбалар шиддатини тўхтатиб қўйди. Аммо бу - вақтинчалик сукунатми ёки урушда бурилиш палласи аломатими?

Image
«Кенгайишнинг иккинчи тўлқини» – ШҲТ ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан репортаж (фото+видео)

29 июль куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек ШҲТ олий мартабали амалдорлари қатнашди.

Image
"Қумтор" олтин кони ниҳоят Қирғизистон тасарруфига ўтди

Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Улан Жусуповга "Қумтор Голд Компани" ва "Қумтор Оперейтинг Компани" компанияларининг 100 фоиз акциялар пакети "Киргизалтин" ОАЖга ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлар пакети топширилди. 

Image
“Қурилиш соҳасида ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар эскирган” — Савдо-саноат палатаси қурувчиларнинг муаммоларини тинглади

25 июл куни Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг муаммолари, уларни бартараф этиш ҳамда ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Image
Латвия Россия газини воситачи орқали сотиб олишни бошлади

Март ойида Россия президенти Владимир Путин 1 апрелдан «нодўст» мамлакатлар газ учун рублда тўлов қилиши белгиланган фармонни имзолаганди. Бунга Европанинг қатор мамлакатлари, жумладан, Латвия қарши чиққанди. 

Image
Киев суди умрбод қамоққа ҳукм қилган Шишимаринга қўлланган жазони ўзгартирди

Киев апелляция суди россиялик ҳарбий, Суми областида тинч аҳоли вакилини ўлдиришда айбланган Вадим Шишимаринга қўлланган жазони юмшатди. Унга қўлланган умрбод қамоқ жазоси 15 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси билан алмаштирилди.

Image
Абдулла Қодирий томда қор кураётганида нега пўшт-пўшт деб турган? “Заковат”нинг навбатдаги сонидан репортаж

Шарқ алломалари нимани оқибати кулфатга дучор қилувчи сохта пулга ўхшатган? Японлар Кореяни босиб олганда нега давлат номини Corea’дан Korea’га ўзгартирган? – “Заковат” телеўйини ёзги мавсумининг учинчи ўйинида қизлар жамоаси иштирок этди.

Image
Ҳоким бўлиб чиқарган қарорини прокурор бўлиб бекор қилди. Натижа – юзлаб одамлар сарсон

Янги хонадон учун тўлов қилган самарқандликлар Қорасув массивидаги уйлари битмаётганидан норози. Улар қурувчи компания ҳокимиятники эканига ишониб пул тўлашган ва уй эмас, ташвиш сотиб олишган. Эътиборлиси, ер ажратиш ҳақидаги қарорни имзолаган ҳам, шу қарор устидан протест киритиб, суд орқали бекор қилдирган ҳам – бир шахс.

Image
Июлда евроҳудуддаги инфляция яна рекордни янгилади

Европада ойлик нархларнинг ўсиши 8,9 фоизга етди ва июнь ойидаги 8,6 фоиз рекордидан ошиб кетди. Мутахассислар айтишича, инфляциянинг асосий омили Украинадаги уруш туфайли энергия ташувчилар нархининг ошиши ҳисобланади.

Image
Шаҳрисабздаги боғчада болалардан бири кўп қон йўқотиши натижасида вафот этди. МТВ расмий маълумот берди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 1-давлат мактабгача таълим ташкилотида болалардан бири вафот этди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳодиса тўғрисида маълумот берди.

Image
«Бу борада якуний тўхтамга келинмаган» – ШҲТ бўйича координатор ўзаро савдода доллардан воз кечилиши эҳтимоли ҳақида

Айрим давлатлар бир неча йиллардан буён ШҲТ доирасида ўзаро миллий валютадан фойдаланиш масаласини кўтариб келмоқда. Бу масала томонлар ўртасида муҳокама қилинмоқда, лекин бир тўхтамга келинмаган.