• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.3°C

Kun Uz - Янгиликлари

Image
Автомобиллар камаймаган автомобилсиз кун: нега бу хайрли акцияга кўпчилик беписандлик билан қарамоқда?

Бугун бутун жаҳонда автомобилсиз кун нишонланди. Тўғриси, ўзбекистонликларнинг жуда кўпчилиги бундан бехабар ҳам қолди. Чунки кўчаларда машиналар оқими камайгани йўқ, пиёда ёки велосипедда ишга отланганлар сони ортгани кўзга ташланмади.

Image
«Насаф» Ҳиндистон клубини тор-мор этиб, ОФК кубоги минтақалараро финалчисига айланди

ОФК кубоги минтақалараро яримфинали доирасида Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» жамоасини қабул қилиб, турнирнинг минтақалараро финалига йўлланма олди.

Image
Азиз Абдуҳакимов ва Шерзод Шерматов автомобилсиз кун челленжида иштирок этди

Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ишга автомобилсиз боришди, Абдуҳакимов велосипедда ҳаракатланган бўлса, Шерматов 10 км.га яқин масофани пиёда босиб ўтди.

Image
“Легионер-муаллим”. Вагонда яшайдиган Aкмалжон Маматвалиев ҳикояси

Aкмалжон Маматвалиев эрта тонгда мўъжазгина вагонда нонуштага тайёргарлик кўрмоқда. Вагон Поп туманидаги 21-мактаб ҳовлисида жойлашган. Қаҳрамонимиз ҳам шу мактабда математика ва информатика фанидан дарс беради. Муаллим нима сабабдан вагонда яшамоқда деётган бўлсангиз керак? Чунки унинг уйи мактабдан 60 км узоқликда. Уйдан қатнаса, ҳар куни олти марта машина алмашишига мажбур бўлади.

Image
Туркия Сурияга мингдан кўпроқ ҳарбий жўнатмоқчи – ОАВ

Туркия Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазият ортидан назоратни кучайтириш учун Сурия ғарбига мингдан кўпроқ аскар жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда номаълум бўлиб қолишни истаган турк амалдорларига таяниб Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.

Image
«Электр тармоқларига ноқонуний равишда уланган истеъмолчилар тизимга қарийб 6 млрд сўм зарар етказди» – Ўзэнергоинспекция

Ўзэнергоинспекция томонидан электр тармоқларига ноқонуний равишда уланган истеъмолчиларни аниқлаш мақсадида 265 та тадбир ўтказилиб, тизимга 5,9 млрд сўм зарар келтириш ҳолатлари аниқланган.

Image
«Гриппга қарши вакцина қабул қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ» — ССВ гриппга қарши эмланишга чақирди

Коронавирусга қарши эмланган одам 14 кун ўтиб гриппга қарши ҳам эмланиши мумкин. Гриппга қарши вакцина одамларни COVID-19дан ҳимоя қилмайди, лекин у гриппнинг ривожланиш хавфини камайтиради.

Image
“Устувор вазифам - талабаларга тарбия соатини ўтадиганлар эмас, етук мутахассислар дарс беришини таъминлаш” – Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров ўз сайловолди тарғибот ишларини Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан бошлади.

Image
Ҳиндистон бош вазирининг самолёти уч йил ичида биринчи марта Покистон устидан учиб ўтди

Илгари Покистон Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд ва бош вазир Нарендра Модига хориж мамлакатларига парвоз қилиш учун Покистон ҳаво маконидан фойдаланишига уч марта рухсат бермаганди.

Image
Жаҳон банки Doing Business рейтингидаги «Ўзбекистон протоколи»га изоҳ берди

WilmerHale юридик фирмаси томонидан тайёрланган ҳужжатда айрим мамлакатлар рейтингини пасайтириш учун банк раҳбарияти «Ўзбекистон протоколи» деб номланган қоидани қўллаган бўлиши мумкинлиги айтилганди. Аммо Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бундай протокол ишлатилганидан бехабар эканини билдирди.