• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.1°C

Gazeta Uz - Янгиликлари

Image
Жаҳон банки 2024 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини бироз пасайтирди

Жаҳон банки Ўзбекистонда 2024 йилда ЯИМ ўсиши прогнозини 5,5 фоиздан 5,3 фоизга қайта кўриб чиқди. ЖБ келтирган хавф-хатарлар орасида Россия ва Хитойда иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши, шунингдек, давлат корхоналари ҳамда банкларининг потенциал молиявий мажбуриятларининг ошиши киради.

Image
Тошкент вилоятининг Сўқоқ қишлоғига сел келди. Талафот кўрилмагани айтилмоқда

Шанба куни кузатилган кучли ёмғир сабабли Паркент туманининг Сўқоқ қишлоғига сел келди. Сув ҳудуддаги автомобиль йўлининг қатнов қисмига тошиб чиқди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳодиса оқибатида ҳеч қандай талафот аниқланмаганини билдирди.

Image
Кўкдала тумани ҳокимининг муқаддам судланган ўринбосари коррупцияда гумонланмоқда

15 млн сўмни олаётган вақтда Кўкдала тумани ҳокимининг муқаддам талон-торож қилишда судланган ўринбосари қўлга олинди, деб хабар бермоқда ДХХ. Шунингдек, Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи (муқаддам судланган) ҳам қўлга олинди.

Image
Тунда Эрон Исроил томон дронлар ва ракеталар учирди. Асосий маълумотлар

13 апрель куни Эрон Исроил томон ўнлаб дрон ва ракеталарни учирди. Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху ҳужумдан сўнг дарҳол халққа мурожаат қилиб, мамлакат узоқ йиллардан буён Эрон ҳужумига тайёргарлик кўрганини, ҳукумат «ҳар қандай сценарийга, мудофаага ҳам, ҳужумга ҳам тайёрлигини» таъкидлади.

Image
Исроил Суриядаги консулликка ҳужумидан кейин Эроннинг жавобини кутмоқда — ОАВ

Исроил Суриядаги консуллигига уюштирган ҳужумидан кейин Эрон томонининг зарбасига тайёрланмоқда, деб ёзди жаҳон матбуоти. Бир қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам фуқароларини ҳушёрликка чақирди. Жо Байден АҚШ Исроил ҳимоясида ёрдам беришини айтиб, Эрон ҳукуматини «бундай қилмасликка» чақирди.

Image
«Ўзбек халқини ким ўйлайди, биз ўйламасак?» Шавкат Мирзиёев — жаҳондаги таҳдидлар ва президентлик ҳақида

Мамлакат тинчлигини сақлаш, аҳолини даромад ва муносиб шароит билан таъминлаш учун барқарор ва тез суръатларда ўсадиган иқтисодиёт керак, деди Шавкат Мирзиёев. «Бунга мен етти йил умримни қўйдим… Халқим фаровон бўлсин, ниятлари амалга ошсин, деб ишга келдим мен», — деди у.

Image
Фарғонада мактаб ўқитувчиси ўқувчининг қариндошлари томонидан калтакланди

Тошлоқ туманидаги мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси билан қарама-қаршилик сабабли унинг қариндошлари томонидан дўппосланди. Ҳолат ИИБ назоратига олинди, тергов ҳаракатлари бошланди.

Image
14 апрель куни Тошкентдаги Янги Ўзбекистон кўчаси автомобиллар учун ёпилади

Тошкент шаҳрида 14 апрель куни биатлон чемпионати доирасида марафон ўтказилиши муносабати билан Янги Ўзбекистон кўчасининг катта қисмида транспортлар ҳаракати соат 6:00 дан 14:00 гача тўлиқ чекланади.

Image
Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Анвар Орипов Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Ҳудуднинг аввалги раҳбари Шерзод Ражабов эса ҳокимнинг биринчи ўринбосари бўлди.

Image
Кимё-технология лицейи негизида яна мактаб ташкил этиш таклиф этилмоқда — Юнусобод ҳокими

Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев Акбаробод маҳалласидаги 2007 йилда кимё-технология лицейи тасарруфига ўтказилган мактабни қайтаришни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бинонинг атиги 30 фоизидан фойдаланилмоқда.

Image
«Тошкентдаги маҳалла ва кўчалар Сидней тажрибаси асосида ободонлаштирилади» — ҳоким Шавкат Умурзоқов

Тошкентдаги маҳалла ва кўчаларни ободонлаштириш ишлари Австралиянинг Сидней шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ягона меъёрлар бўйича амалга оширилиши режалаштирилган, деди ҳоким Шавкат Умурзоқов. У «нафақат шаҳар марказида, балки чекка маҳаллаларда ҳам идеал шароит бўлиши керак»лигини айтди.

Image
Қасим-Жомарт Тоқаев сув тошқинлари сабаб Остона халқаро форумини бекор қилди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги сув тошқинлари фонида молиявий ресурсларни тежаш зарурати туфайли 13−14 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Остона халқаро форумини бекор қилди.

Image
Click ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Inson Uchun хайрия платформасини тақдим қилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Click компанияси томонидан Inson Uchun хайрия платформаси тақдимоти бўлиб ўтди. У хайрия қилувчилар ва хайрияга муҳтожлар ўртасидаги кўприк вазифасини бажаради.

Image
Ўзбекистонда Hyundai Rotem тезюрар поезди дизайн лойиҳаси учун танлов эълон қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» Hyundai Rotem тезюрар поезди дизайн лойиҳаси учун танлов эълон қилди. Ғолиб 100 млн сўм мукофот олади ва унинг исмининг бош ҳарфлари поездда акс эттирилади.